Линклар

Сурияда исёнчилар пойтахт Дамашқ яқинидаги ҳарбий базани эгаллаганини иддао қилишмоқда.

Ансор ул-Ислом ва Жундуллоҳ Бригадаси исломий исёнчи гуруҳлари тўрт кунлик тўқнашувлардан сўнг Ҳаво мудофааси батальонини эгаллагани ҳақида маълумот тарқатди.

Гуруҳлар тарафидан тақдим этилган видеотасмада исёнчиларнинг ҳарбий база ҳудудида юргани тасвирга туширилган.

Душанба куни Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Суриянинг янги тузилган мухолифат коалициясини сурияликларнинг “легитим вакиллари”, дея тан олди.

Бироқ Сурия ичидаги қатор исломий радикал исёнчи гуруҳлар янги мухолифат коалициясини четда ташкил этилган ташкилот, дея тан олишмади.
XS
SM
MD
LG