Линклар

Қирғизистонда "СМС " орқали талоқ олаётган аёлларнинг кўпайиб бораётгани мамлакат парламенти депутатларини ташвишга солмоқда.

Шу сабаб "Ор-Номус" партияси депутати Турсунбай Бакир уулу Озодлик билан суҳбатда мамлакат муфтийсини бу одатни ғайришаръий деб эълон қилишга чақирганини айтди.

Асосан Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётган минглаган қирғизистонлик муҳожирлар уйда қолган аёллари билан ажрашиш учун "СМС" жўнатаётгани айтилмоқда.

Ислом дини қонунларига кўра, эркаклар аёллари билан ажрашиши учун уч марта “талоқ” сўзини айтиши керак.

Ўтган йили Тожикистон Уламолар кенгаши тожик меҳнат муҳожирларининг “талоқ” сўзи ёзилган “СМС” орқали ажрашиш одатини номашруъ экани ҳақида фатво чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG