Линклар

logo-print
Россиялик таниқли ёзувчи-фантаст Борис Стругацкий душанба куни 79 ёшида вафот этди.

Яқинларига кўра, ёзувчи Санкт-Петербург шаҳридаги касалхонада оғир хасталикдан кўз юмган.

Борис Стругацкий акаси Аркадий билан бирга ёзган қатор фалсафий илмий-фантастик асарлари билан собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида кўпчиликка таниш.

Ака-ука Стругацкийларнинг “Одамлар яшайдиган орол”, “Худо бўлиш қийин”, “Сталкер” каби асарлари асосида филмлар суратга олинган.

Аркадий Стругацкий 1991 йилда вафот этганидан сўнг Борис Стругацкий иккита роман чоп этган эди.
XS
SM
MD
LG