Линклар

logo-print

Исроилнинг Ғазога ҳужуми еттинчи кун давом этмоқда


Ғазо Сектори, 2012 йил 19 ноябр.

Ғазо Сектори, 2012 йил 19 ноябр.

Исроил ҳарбийлари Ғазодаги юздан ортиқ нишон, жумладан, ракеталар учириладиган жойлар, тунеллар, жанггарилар эгаллаган позициялар ва ҲАМАС гуруҳи лидерларининг “қўмондонлик марказлари”га ҳаводан зарбалар берилганини билдирди.

Фаластиндаги манбаларга кўра, сешанба куни Ғазо Сектори жанубига уюштирилган ҳужумда икки бола нобуд бўлган.

Ғазо шаҳридан шимолда амалга ошрилган ҳужумда эса ота ва икки ўғли ҳалок бўлган.

Сешанбага ўтар кечаси фаластинликлар Исроил ҳудудига камида 20та ракета отган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, етти кундан бери давом этаётган уруш оқибатида юздан ортиқ фаластинлик ва уч нафар исроиллик нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG