Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Хитой Бош вазири лавозимини тарк этаётган Вен Жиабао билан музокара олиб борди.

Учрашув Камбоджада бўлиб ўтаётган Осиё давлат раҳбарлари саммитидан ташқари бўлиб ўтди.

Обама АҚШ-Хитой муносабатларини “конструктив” дея бахолади.

АҚШ раҳбари икки давлат савдо ва инвестиция соҳаларида “аниқ қонун-қоидалар”ни белгилаб олиши муҳим эканини урғулади.

Бу Вен Жиабаонинг АҚШ раҳбари билан сўнгги учрашуви экани айтилмоқда. Чунки Жиабао ва Хитой раҳбари Ху Цзинтао яқин фурсатда истеъфога чиқади.
XS
SM
MD
LG