Линклар

Яқин Шарқ: БМТ Бош котиби ўт очишни тўхтатишга чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, Қоҳира ш., 2012 йил 20 ноябр.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, Қоҳира ш., 2012 йил 20 ноябр.

Миср пойтахти Қоҳирада Араб Лигаси Бош котиби Набил Ал-Арабий билан музокара олиб борган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроил ва ҲАМАСни дарҳол ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Бан Ки Мун Исроил қуруқлик амалиётлари бошласа, можаро хавфли даражада кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Исроил ҳарбийларининг ҲАМАС гуруҳи жанггариларига қарши Ғазо Секторидаги амалиётлари еттинчи кун давом этмоқда.

Исроил ҳарбийларига кўра, душанба ва сешанба кунлари Ғазодаги юздан ортиқ нишон, жумладан, ўқ-дори омборлари ва ҳарбий қўмондонлик марказларига ҳаводан зарбалар берилган.

Сешанбага ўтар кечаси фаластинликлар Исроил ҳудудига камида 20та ракета отган.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, Исроил ҳарбийлари чоршанба куни ҳужум бошлаганидан бери камида 110 нафар фаластинлик, асосан, тинч аҳоли вакиллари, жумладан, 27 бола нобуд бўлган.

ҲАМАСнинг ракета ҳужумлари оқибатида уч нафар исроиллик ўлган.
XS
SM
MD
LG