Линклар

logo-print

Қозондаги портлашда бир киши нобуд бўлди


Россиянинг Татаристон Республикаси пойтахти Қозонда рўй берган портлашда бир киши нобуд бўлди.

Қозон полицияси воқеа юзасидан текширув олиб бораётганини билдирди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси расмийси Андрей Шептицкий журналистларга портлаш турар жой биноси яқинида рўй берганини айтди.

Озодликнинг Қозондаги мухбирига кўра, портлаш оқибатида 39 яшар Алфред Шарофиддинов исмли шахс ўлган.

Маълумотларга кўра, Шарофиддинов қуроллар ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлаганлик айби билан қамоқ жазосини ўтаган.

Тергов қўмитаси расмийси Шарофиддинов экстремистик гуруҳга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида аввал тарқатилган маълумотни инкор қилди.

Терговчилар Шарофиддинов ўз жонига қасд қилганини эҳтимолдан соқит қилмади.
XS
SM
MD
LG