Линклар


Ўзбекистон халқ ҳаракати мамлакатдаги куч ишлатар идоралар ходимлари нафақаларини қисқартиришга доир "яширин режа"дан огоҳлантирди. Викиликсга кўра, "Эрк" "Хизб ут-Таҳрир" билан музокараларга киришмоқчи. Бу икки хабар "Қурултой" мавзуини белгилади.

Яна бир ҳабар эса Ўзбекистон халқ ҳаракати фаоли Тўлқин Қораевнинг "Ҳизб ут-Таҳрир" исломий партиясининг Швециядаги йиғинида иштирок этгани билан боғлиқ.

Ва Ўзбекистон халқ ҳаракати Ўзбекистондаги куч ишлатар тизимларга ва "Ҳизб ут-Таҳрир" каби радикал кучларга таянмоқдами, деган савол пайдо бўлди.

Бу саволга жавоб излаш учун Қурултой эшиттиришига Ўзбекистон "Эрк" Демократик партияси Бош котиби Отаназар Орипов, "Ҳизб ут-Таҳрир" партияси фаоли Элдор Ҳамзинни таклиф қилдик.

Шунингдек, эшиттиришда мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ ва фаоли Тўлқин Қораев ҳам иштирок этди.

Эшиттириш мобайнида таҳлилчи Камолиддин Раббимов фикрларига ҳам ўрин берилди.

Қурултой эшиттиришини тўла ҳолда мана бу ерда эшитиш мумкин:



P.S.:

"Қурултой" эшиттириши эфирга узатилганидан кейин Озодлик радиоси электрон почта орқали мактуб олди.

Бу мактубга "Ҳизб ут-Таҳрир"нинг Ўзбекистондаги расмий нотиғи Али Салоҳиддинов", деб имзо чекилган.

Мактубда "Қурултой" эшиттиришида сўз олган Муҳаммад Солиҳ ҳамда Камолиддин Раббимовлар фикрларига раддия билдирилган.

Мактуб муаллифи фикрича, тилга олинганлар билиб-билмай "Хизб ут-Таҳрир"га маломат қилганлар.

Хатда яна, жумладан, мана бу сатрлар бор:

- Ўзбекистон қамоқхоналарида энг кўп қамалганлар – бу минглаган Ҳизб йигитлари ва қизлари, энг мудхиш суратда зулмланаётганлар, устларидан қайноқ сув қуйиб ва жинсий аъзоларини оловда куйдирилаётганлар, ойлаб зулматли жазо камераларида ёруғлик кўрмасдан азобланаётганлар, тирноқлари суғуриб олиниб ва тирноқ ораларига игналар санчилиб, аччиқ қалампир билан клизма қилинаётганлар ва турли хил хавфли касалликларни юқтиришлик натижасида юзлаб шаҳид бўлаётганлар ҳам – айнан Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидир¸ дейилади Озодликка келган ва "Ҳизбут-Таҳрир "га нисбат берилган мактубда. (Мактуб муаллифи имлоси ва услубини сақладик)
XS
SM
MD
LG