Линклар

logo-print

"Энди тадбиркорларни ҳам тушунинг. Буни келтириб чиқараётган нарса, масалан, биз перечислениега товар оладиган бўлсак, нақд пулга нисбатан 10-15 фоизга қиммат оламиз. Тадбиркор энди нима қилади, ана шу 10 фоизни устига қўйиб сотади..." Бу бугунги баҳс киришганлардан бирининг фикри.

Сўнгги хабарларга кўра, Ўзбекистонда кўп миллионли аҳоли фойдаланиб келаётган "Uzkart" пластик карточкалари “Duet” платформасидан “SmartVista” платформасига ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан мамлакатдаги минглаб терминалларнинг дастурий таъминоти ўзгартирилмоқда, фуқароларга янги пластик карточкалар олиш тавсия этилмоқда.

Ўзбекистонда миллий валютада тўловларни амалга ошириш учун пластик карталар илк маротаба 1995 йилнинг 1 январида муомалага чиқарилган эди.

Расмий маълумотга кўра, республикада бугун муомалада бўлган пластик карточкалар сони 9 миллиондан ошган.



Хўш, пластик карталар ўзбекистонлик истеъмолчи оғирини енгил қиляптими ёки унга қўшимча ташвишлар келтирмоқдами?

Нақд пул билан савдо қилиш яхшими ёки пластик карта орқали?


Ўзбекистонликларнинг аксарияти пластик карталардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келаётганини айтадилар. Баъзи истеъмолчилар бу карталарнинг бўлганидан бўлмагани яхши эди, дейишади.

Шундай фикрда бўлганлардан бири - Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги қишлоқ амбулатория врачлик пункти шифокори Абдурайим Бозоров.

Абдурайим аканинг оппоненти - Андижон вилоятининг Избоскан туманида истиқомат қиладиган қурилиш муҳандиси 63 ёшли Абдувосит Эминов. Унинг фикрича, пластик карталар ўзбек истеъмолчисининг бугунги эҳтиёжини қондирмоқда.

Абдурайим Бозоров: Пластик карталарнинг ҳозир бўлганидан бўлмагани яхши эди. Мана мен маориф ва медицина ходимларининг иш ҳақлари юз фоиз пластикка ўтказиб бериляпти, мажбуран. Уларнинг қўлида нақд пул йўқ. Булар нақд пул қилиш учун банкка борса нақд пул ололмайди. Лекини шундай точкалар борки улар 10-15 фоиз олиб қолиши ҳисобидан нақд қилиб беради. Буни маҳаллий раҳбарлар, органлар яхши билади ва ўларини кўрмасликка олади...

Абдувосит Эминов: Пластик карталар бугун жуда керак. Ҳозирча ҳақиқатан қийинчилик бор, лекин бу аста-аста яхши бўлади. Пластик карталар билан бўлган муаммоларнинг бош сабабчиси бу банклар бўляпти. Банклар тадбиркорга қулайлик яратиш учун процентсиз пул ўтказмаларини жорий қилиши керак. Лекин бу ҳали йўлга қўйилмаган. Бу вақтинчалик нарса, мени назаримда бу соҳада давлат жуда тўғри йўлдан кетяпти.....

Абдурайим Бозоров: Мана, пластик карталарнинг муомалага чиқарилганига 17 йил бўлди. Шу давр ичида бир ўзгариш бўлмадими, бундан кейин ҳам бўлиши қийин. Одамлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун қаерга мурожаат қилишни билмайди, чунки ҳеч қаердан ижобий жавоб ололмайди. Масалан бозорда гўштнинг нрахи нақд пулга 14 минг сўм, пластикка 17 минг сўм. Буни ҳамма катталар билади. Дўконларда ҳам худди шундай пластикка кўпроқ тўлайсиз. Халқ жуда норзи...

Абдувосит Эминов: Абдурайимжон, сизнинг норозилигингизни тушуниб турибман. Бизда ҳам худди шундай. Энди тадбиркорларни ҳам тушунинг. Буни келтириб чиқараётган нарса, масалан, биз перечислениега товар оладиган бўлсак, нақд пулга нисбатан 10-15 фоизга қиммат оламиз. Тадбиркор энди нима қилади, ана шу 10 фоизни устига қўйиб сотади. Ахир у арзон сотиб қимматга олмайдику....

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG