Линклар

logo-print
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) “Ипак йўли” ОАИТБ (Очиқ акциядорлик инновация тижорат банки) низом капиталига олти миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизади.

UzDaily.uz Интернет нашри хабарига кўра, ОТБ янги акцияларни сотиб олиш орқали “Ипак йўли” банкининг 15 фоиз акциясига эга бўлади.

Акциялардан тушган маблағ кичик бизнес учун кредитлар ажратишга йўналтирилиши режаланган.

Айни пайтда ОТБ Ўзбекистон банкига ички назоратни кучайтириш, корпоратив бошқарув, пуллар ювилишига қарши чоралар кўришда ҳам ёрдам беради.
XS
SM
MD
LG