Линклар

БМТ Афғонистонда кўкнори ўстириладиган майдонлар кенгайганидан хавотир билдирди.

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш (UNODC) агентлиги сешанба куни эълон қилган янги ҳисоботда ҳукумат кескин чоралар кўрганига қарамай, Афғонистонда кўкнори ўстириладиган ҳудудлар 18 фоизга кўпайгани билдирилган.

Ташкилот раҳбари Юрий Федотовга кўра, бунга кўкнори нархининг ошгани сабаб бўлган.

БМТ мутахассислари Афғонистонда кўкнори етиштириладиган ҳудудлар кенгайганига қарамай, касаллик ва об-ҳаво ноқулай келгани сабабли бу йил ҳосил кўкнори ҳосили 36 фоизга камайишини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG