Линклар

Дунёнинг олти етакчи давлати чоршанба куни Брюссел шаҳрида ўтадиган йиғинда баҳсларга сабаб бўлаётган Эрон ядровий дастурини муҳокама қилади.

Буюк Британия, Хитой, Франция, Россия, Германия ва АҚШ расмийлари асосан Теҳрон билан янги музокаралар ўтказиш режаси бўйича фикр алмашиши кутилмоқда.

Жорий йилда Эрон расмийлари билан мамлакат ядровий дастури бўйича ўтказилган уч музокара аниқ натижа бергани йўқ.

Теҳрон ўз ядровий дастури тинч маясадларни кўзлашини таъкидлайди.

Ғарб давлатлари эса Эронни махфий равишда ядро қуроли ишлаб чиқаришга уринаётганидан хавотир билдириб келади. Шу сабаб Европа Иттифоқи давлатлари ва АҚШ Эронга нисбатан қатор иқтисодий санкцияларни жорий этган.
XS
SM
MD
LG