Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ғазода тинчлик ўрнатиш музокараларида иштирок этиш учун Яқин Шарққа сафар қилмоқда.

Клинтон хоним Қуддус шаҳрида Исроил раҳбарияти билан ўтказган музокаралари ортидан бугун Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ҳамда Қоҳирага сафар қилади.

Ҳозирда Миср урушаётган икки томонни яраштиришга уринмоқда. Можаро ўтган чоршанба куни Исроил Ҳамас қуролли қаноти раҳбарини ўлдириши ортидан бошланиб кетганди.

Исроил минтақадаги жангариларнинг ўз шаҳарларини нишонга олаётган ҳужумларига чек қўйиш истагида бу ишга қўл урганини айтганди.

Отишмалар бошланганидан бери камида 130 нафар фаластинлик, асосан, тинч аҳоли вакиллари, жумладан, 27 бола нобуд бўлган. ҲАМАСнинг ракета ҳужумлари оқибатида беш нафар исроиллик ўлган.
XS
SM
MD
LG