Линклар

logo-print
Қозоғистон прокуратураси мамлакатдаги бир қатор мустақил матбуот ва жамоат ташкилотларини экстремистик деб топиб, уларни фаолиятини тўхтатишни маҳкамадан сўради.

Чоршанба куни Қозоғистон бош прокуратураси матбуот вакили Нурдавлат Суиндиқов, жумладан, “Республика” ва “Взгляд” газетаси ва унинг веб саҳифалари, “К+” телеканали, “Стан ТВ” видео портали ҳамда уларнинг веб саҳифаларининг Қозоғистон ҳудудида фаолияти ва тарқатилишини тўхтатиш кераклиги ҳақида гапирди.

Прокуратура расмийси бундай мурожаат билан чиқишига мухолифатдаги “Алға” партияси лидери Владимир Козлов устидан чиқарилган маҳкама қарори асос бўлганини билдирди.

Маҳкама “Алға”, ва “Халқ майдони” аъзолари Жанаўзендаги намойиш ўтказган нефтчилар орасида тарқатган варақа ва нашриёт маҳсулотлари ҳамда чиқишлари ижтимоий адоват қўзғаш ва ҳукуматни куч билан босиб олишга қаратилганини аниқлаган.

Прокуратура вакилига кўра, “К+” телеканали, “Стан-ТВ”, “Республика” интернет портали, “Республика овози” ва “Взгляд” газеталардаги матераилларнинг мазмун моҳияти ижтимоий адоватни қўзғашга йўналтирилгандир.

Ушбу оммавий ахборот воситалари Қозоғистонда ҳукуматга мухолиф бўлган нашрлар ҳисобланади. Қозоғистонда бўлаётган ва давлатга қарашли матбуот четлаб ўтадиган мавзулар ушбу нашрларда фаол ёритиб келинади.
XS
SM
MD
LG