Линклар

Ўзбекистонда 13 та деҳқон бозорининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди. Қўмита матбуот ҳизматига кўра, жорий йилда мамлакат деҳқон бозорларида ўтказилган назорат тадбирларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ноқонуний савдоси бўйича 1919 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан 835 млн. сўмлик маҳсулотлар далилий ашё сифатида олиб қўйилган ва аҳолига арзон нархларда сотилган.

Ҳуқуқбузарликлар бўйича 1675 нафар жисмоний шахсга 145,4 млн. сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб, 13 та деҳқон бозорининг мансабдор шахслари, 8 нафар фуқаро ва 13 нафар якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG