Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:13

Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари пул жўнатишда биринчи


Жаҳон банки ҳисоботига кўра, тожикистонлик меҳнат муҳожирлари жўнатган пул маблағлари 2011 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 47 фоизини ташкил этган ва бу дунё бўйича энг юқори кўрсаткичдир.

Маҳаллий кузатувчиларга кўра, муҳожирлар юбораётган пуллар мамлакат ичкарисида ижтимоий тангликни юмшатиш ва ишсизлик муаммосини вақтинчалик бўлсин ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Россия Марказий Банки маълумотларига кўра, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўтган йили ортга қарийб 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул юборишган ва қолган МДҲ давлатлари орасида пул жўнатмалари бўйича биринчи ўринни эгаллашганди.

Жаҳон банкига кўра, дунё бўйича меҳнат муҳожирлари ўз уйларига юборадиган пул ҳажми йилига 400 миллиард долларни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG