Линклар

logo-print
Лондоннинг "Челси" футбол клуби мураббийси Роберто Ди Маттео ўз жамоаси Италиянинг "Ювентус" клубига ютқазиб қўйганидан сўнг истеъфо берди.

Бу ҳақда Ди Маттео клуб расмий сайтида ёзиб қолдирган. Ди Маттео ўз баёнотида ўз жамоасининг ўйинларидан қониқмаганини айтган.

Чемпионлар лигаси ўйинлари доирасида ўтказилган кечаги беллашувда "Ювентус" "Челси"ни 3:0 ҳисобида енгди.

Ди Маттео ўрнини ким эгаллаши ҳозирча номаълум. У ўтган йилдан бери "Челси" жамоасига мураббийлик қилиб келаётганди.
XS
SM
MD
LG