Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:00

Ўзбекистонда ҳаво совугани боис ëнғинга қарши тадбирлар бошланди


Бухороликлар ихтиро қилган печка қиш мавсумида газ ва электрсиз қолган ўзбекистонликлар орасида оммабоп бўлган ускуналардан бири.
Бухороликлар ихтиро қилган печка қиш мавсумида газ ва электрсиз қолган ўзбекистонликлар орасида оммабоп бўлган ускуналардан бири.

Ўзбекистонда ҳавонинг бирдан совугани ва марказлашган иситиш тизимлари уйларга иссиқлик етказиб бермаëтгани боис¸ қўлбола иститиш мосламаларидан фойдаланиш кўпайгани кузатилмоқда. Қўлбола иситиш ускуналаридан ëнғин чиқиши кўпайгани борасида маълумотлар бор.


Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ëнғин хавфсизлиги бошқармасидаги исми сир қолишини истаган мулозимнинг Озодликка айтишича¸ кейинги бир ҳафтанинг ўзида республикада 300 га яқин ëнғин рўй берган.

Мулозимга кўра¸ бу одатдагидан бир оз кўпроқдир. Одатда ҳафтасига 200га яқин ëнғин хабари олинади, дейди суҳбатдош.

Ўзбекистон расмий матбуотида эса 2012 йилнинг 10 ойида ўтган йилга нисбатан ëнғин камайгани ëзилади.

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ëнғин хавфсизлиги бошқармаси бош муҳандиси Анвар Худойқулов 12.уз нашрига берган интервюсида кечган 10 ой ичида ëнғин ҳолатларининг 2 фоизга, ёнғин оқибатида ўлганлар сони эса 13 фоизга камайганини айтган.

Худойқуловнинг маҳаллий матбуотга айтишича¸ 2012 йилнинг 10 ойида 158 кишининг ҳаëти қутқарилган ва 58 миллиард сўмлик мол-мулк ëниб кул бўлишдан сақлаб қолинган.

10 ой мобайнида ўзбек ўт ўчирувчилари 10 мингдан зиëд ҳолатда ëрдамга боришган ва 8228 ëнғин аланга олмасдан туриб вақтида ўчирилганлиги ҳам Худойқуловга нисбат берилган интервюдан ўрин олган.

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ëнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи полковник Исроил Йўлдошевдан иқтибос келтирган “Правда Востока” гезаетасига кўра¸ сўнгги кунларда бутун республика бўйлаб ўтказилган текширишлар мобайнида 153 минг дона электр иситиш мосламалари ëнғин хавфсизлигига мос келмагани учун мусодара қилинган.

Ëнғиндан сақланиш ойлиги

Ëнғин чиқиши хавфи кўпайган қишки мавсум арафасида бутун Ўзбекистон бўйлаб ëнғиндан сақланиш ойлиги бошланди.

20 ноябрдан то 20 декабргача бўлган даврда эл орасида ëнғинни олдини олиш борасида тадбирлар ўтказилиши маълум қилинди.

Бу тадбирларнинг совуқ тушмасдан ўтказилиши муҳим, дейди Озодлик билан суҳбатлашган бухоролик ўт ўчирувчи Фарҳод Омонов.

12 йилдан бери ўт ўчирувчи бўлиб ишлайдиган 39 яшар Фарҳод Омоновга кўра¸ Бухорода ўт ўчириш идораси учун янги бино қуриб берилган ва Германиядан келтирилган ўт ўчириш машиналари ҳар қандай оловни ўчиришга шай турибди.

Айни пайтда суҳбатдош қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланиш оқибатида чиқаëтган ëнғинлар кўпайганини ҳам айтди.

Қўлбола иситгичлар савдоси авжида

Шу кунларда Бухоро бозорларида Эрондан келтирилган иситгичлар¸ электр движок ва буржуй печлари қўлма-қўл бўлиб сотилмоқда.

Бухородаги жаҳон бозорида ишлайдиган 52 яшар савдогар Баходир аканинг Озодликка маълум қилишича¸ газ ва электр танқислиги боис одамлар Эрон¸ Хитой ва Кореядан келган иситгичларни сотиб олишмоқда.

Улар 20 доллардан 200 долларга қадар қийматда сотилмоқда¸ дейди суҳбатдош.

Ҳавонинг совуши баробарида газнинг камайиши электрнинг тез-тез узиб қўйилиши омили фонида одамларнинг ëнғин хавфсизлигини унутиб¸ хавфли иситиш ускуналарини сотиб олишга мажбур қилаëтгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG