Линклар

logo-print
Эрон ядровий дастури юзасидан юзага келган вазиятни муҳокама қилаётган дунёнинг етакчи олти давлати мазкур муаммо борасида Теҳрон билан ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг янги босқичи тезроқ бошланишидан манфаатдор.

Европа Иттифоқи расмийлари бу ҳақда чоршанба куни Брюсселда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг баёнот берди. Муҳокамада Хитой, Россия, Британия, Франция ва Германия дипломатлари иштирок этган.

Брюсселдаги манбаларга кўра, Эрондан ядровий дастур тинч мақсадларни кўзлаши тўғрисидаги реал исботлар ва кафолатлар талаб қилинмоқда. Ғарб давлатлари Эронни ядровий қурол яратишга ҳаракат қилаётганликда гумонламоқда. Эрон расмийлари эса бу иддаони рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG