Линклар

logo-print
Афғонистонда худкушлик ҳужуми уюштиришга ҳаракат қилганликда айбланган тўрт маҳбсуга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси чоршанба куни ижро этилди.

Халқаро ташкилотлар ва Европа Иттифоқи Афғонистонда ўлим жазоси қўлланилишини танқид қилиб, Кобул расмийларини бундай амалиётни тўхтатишга чақирди.

Афғонистонда Толиблар ҳукумронлиги ағдарилган 2001 йилга қадар ўлим жазоси қўлланилиб келинган. Ўтган тўрт йил мобайнида эса бу жазога Афғонистонда икки одам ҳукм қилинган эди.

Сешанба куни Афғонистонда яна саккиз жангари суд қилинди. Толибон гуруҳи агар мазкур жангариларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилса, ҳукуматдан қассос олишини расман эълон қилган.
XS
SM
MD
LG