Линклар

НАТО раҳбарияти Туркиянинг Сурия билан чегарасида Patriot ракеталарини жойлаштириш ҳақидаги илтимосини “ҳеч қандай кечиктиришларсиз” кўриб чиқади.

Бу ҳақда НАТО раҳбари Андерс Фог Расмуссен баёнот берди. Бундан аввалроқ НАТО раҳбари Шимолий Атлантика иттифоқи Туркияни аъзо давлат сифатида таҳдидлардан ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирган эди.

Сўнгги пайтларда Сурия ҳудудидан Туркияга қарата бир неча марта бомба отилди. Шундан сўнг Туркия Сурия ҳудудини ўққа тутишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG