Линклар

logo-print
Исроил ва ХАМАС Ғазо минтақасида бир ҳафтадан бери давом этаётган отишмаларни тўхтатиш юзасидан муросага келди.

Бу ҳақда Миср ташқи ишлар вазири Муҳаммад Камол Амир ва АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон биргаликда баёнот берди.

Мисрга Ғазодаги вазиятни муҳокама қилиш учун ташриф буюрган Ҳиллари Клинтон Фаластин ва Исроил ўртасидаги низони бартараф этишга қўшган ҳиссаси учун президент Барак Обама Миср раҳбари Муҳаммад Мурсийга катта миннатдорчилик билдирганини айтди.

Саккиз кун давом этган отишмаларда 148 фаластинлик ва 5 исроиллик ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG