Линклар

Қозоғистонда 14 ҳарбий хизматдошини ва ўрмончини ўлдирганликда айбланаётган Владислав Челах суд жараёнида ўзини-ўзи ўлдиришга ҳаракат қилди.

Хабарда айтилишича, суд ҳимоя тарафининг илтимосини қондирмаслик тўғрисида қарор чиқарганидан сўнг, Челах қандайдир ўткир нарса билан томирларини кесишга уринган. Суд жараёни тўхтатилиб, Челахга тиббий ёрдам кўрсатилган. У судда иштирок этиш ва кўрсатмалар беришдан бош тортиши ҳақида баёнот берган.

Мазкур суд жараёни Толдиқўрғон шаҳрида ўтмоқда. Айблов томони Челах жорий йилнинг май ойида Хитой чегарасидаги чегара пунктида ўзи билан ҳарбий хизматни ўтаётган 14 аскар ва ўрмончини ўлдирган деб ҳисобламоқда.

Челах дастлаб бу айбловни тан олган, кейинроқ эса у қийноқлар остида бу айбловни тан олганини билдирган эди. Челахнинг айтишича, чегара постига номаълум одамлар ҳужум қилган.
XS
SM
MD
LG