Линклар

logo-print

“Бирдамлик” фаолларидан флэшкалари олиб қўйилди

  • Садриддин Ашур

"Бирдамлик" ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқулова.

"Бирдамлик" ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқулова.

“Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқулова ва шу ҳаракатнинг Жиззах вилояти бўлими бошлиғи Саида Қурбонова 21 ноябр куни кечқурун Навоий вилоятининг Кармана тумани ички ишлар бўлимига олиб келиниб, икки ярим соат ушлаб турилди. Бирдамликчилар фото ва видеоаппаратларидаги флэшкалар милиция ходимлари томонидан олиб қўйилганини идаао қилмоқдалар.

“Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқулова ва шу ҳаракат фаоли Саида Қурбонова 22 ноябр куни кечқурун милиция ходимлари томонидан Навоий шаҳри шоҳбекатида ушланиб, Кармана тумани ички ишлар бўлимига олиб келинган.

Бу ҳақда Озодликка гапирган Малоҳат Эшонқуловага кўра, улар электр энергияси берилмаётгани учун очлик эълон қилган Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги коллеж ўқитувчиси Илҳом Жўраевнинг ҳолидан хабар олгани ва бошқа ижтимоий муаммоларни ўрганиш учун Бухоро вилоятига сафар қилган:

- Биз Илҳом Жўраевнинг уйига бордик, у очликни тўхтатган экан. Суҳбатлашдик, суратлар видеолар олдик. Кейин эртаси куни Қоракўл туманини айландик, масалан, 17-мактабда ўтин, кўмир, сув учун ўқувчилардан пул йиғиб олинаркан ёки ўқувчилар ҳовузга қуйиб қўйилган сувдан бир-икки ой истеъмол қилишаркан. Ўша ҳақдаги видеолар бор эди. Кечалари шамнинг ёруғида аҳоли билан газ ва свет муаммоси ҳақидаги суҳбатлар видеолари бор эди. Кейин фермерлар муаммоларини ўргандик, суратлар, видеолар олдик,- дейди Малоҳат Эшонқулова.

Унинг айтишича, уларни кун бўйи номаълум шахслар кузатиб юрган ва кечқурун Самарқандга қайтиш учун Навоий шоҳбекатига келганда милиция ходимлари ушлаб кетган:

- Биз таксида ўтирганимизда бир милиция ходими машинага ўтириб ҳайдовчини мажбурлаб, Кармана тумани ички ишлар бўлимига ҳайдаттирди. Биз тинчликми десак, сизлар билан гаплашишади экан, деди. Олиб бориб, бизни топшириб ўзи кетди. Ичкаридан ўзларини Эрикжон ва Феруз деб таништирган фуқаролик кийимидаги милиционерлар чиқиб, ҳамма нарсамизни олиб қўйиб, ўзимизни бир кабинетга олиб кириб қўйди. Кутинглар, сизлар билан началник гаплашади, ҳозир келади, деди.

Икки ярим соатдан сўнг, началник келмас экан, сизларга жавоб деди. Чиқсак сўмкаларимизни беришди. Дарҳол очиб текширдик, алғов-далғов бўлиб ётибди нарсалар. Саида опани телефонини мени сўмкамга, меникини уникига солиб қўйишибди. Қарасак иккита фото ва видео аппаратларимиздаги 4 ГБлик флешкалар йўқ. Топиб беринглар, десак, бизга туҳмат қилманг опа, деб туриб олишди,- дейди Малоҳат Эшонқулова.

Малоҳат Эшонқулованинг иддао қилишича, улардаги фото ва видеотасвирларни олиш учун милиция ходимлари атайин уларни икки ярим соат кабинетда ушлаб туришган.

Озодлик бу воқеага муносабат олиш мақсадида Кармана тумани ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилди. Ўзини таништирмаган навбатчи ходим уларда Эрикжон деган одам ишламаслиги, бироқ Феруз исмли милиция ходими борлигини, беш минутдан кейин қўнғироқ қилсак, бу воқеани суриштириб жавоб беришини айтди.

Озодлик беш минутдан сўнг яна қўнғироқ қилди. Навбатчи ходим битта жавоб билан чекланди:

- Уларни олиб келган бизларни боллар эмас экан, улар СНБни одамлари экан,- деди Кармана туман ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган навбатчи ходими.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG