Линклар

Халқаро Амнистия ташкилоти Афғонистонда икки кун ичида 14 маҳкум қатл этилганини танқид қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, сўнгги йилларда Афғонистонда ўлим жазоси ижро этилмай келаётганди.

Афғонистонда худкушлик ҳужуми уюштиришга ҳаракат қилганликда айбланган тўрт маҳбсуга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси чоршанба куни ижро этилди.

Халқаро Амнистия ва Европа Иттифоқи Афғонистонда ўлим жазоси қўлланилишини танқид қилиб, Кобул расмийларини бундай амалиётни тўхтатишга чақирди.

Афғонистонда Толиблар ҳукумронлиги ағдарилган 2001 йилга қадар ўлим жазоси қўлланилиб келинган. Ўтган тўрт йил мобайнида эса бу жазога Афғонистонда икки одам ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG