Линклар

Иорданияда бензин қимматлаганига қарши норозиликлар давом этмоқда


Иорданияда ёқилғи қимматлаганига қарши норозиликлар бир ҳафтадан буён давом этяпти.

Кеча Аммонда намойиш қатнашчилари ёқилғи нарҳлари туширилиши ва ҳибс этилган икки намойишчи озод этилишини талаб қилди.

Намойишлар пайти полиция билан тўқнашувда бир одам нобуд бўлди, 70дан ортиқ одам яраланди.

Тартибсизликларни келтириб чиқарганликда айбланиб 200 одам ҳибсга олинди.

Иорданияда бензин ва табиий газ нарҳлари икки баравар оширилгани аҳоли норозилигига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG