Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:43

Россиялик ҳуқуқ фаоллари ҳарбий ҳизмат муддати узайтирилишига қарши


Россиялик ҳуқуқ фаоллар мамлакатда ҳарбий ҳизмат узайтирилишига қарши чиқишмоқда.

Москвадаги Аскар оналари қўмитаси бош котиби Валентика Мелникова Россияда ҳарбий ҳизмат муддатини бир ярим йил қилишга ҳеч қанақа асос йўқлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Россия Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси Владимир Комоедов мамлакатда ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш учун бир йиллик ҳарбий ҳизмат етарли эмас, бу муддат яна ярим йилга узайтирилиши керак, деган эди.
XS
SM
MD
LG