Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:54

Навоий милицияси ҳуқуқ фаоллари тўплаган маълумотларни йўқ қилди


Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоли Малоҳат Эшонқулова ва жиззахлик фаол Саида Қурбоновалар кеча Навоий шаҳар автостанциясидан Кармана туман ички ишлар бўлимига олиб кетилганликлари ва у ерда тунгача ушлаб турилганликларини айтишмоқда.

Эшонқуловага кўра, ички ишлар бўлимида уларнинг буюмлари тинтиб кўрилган ва видео ҳамда фотоаппаратлари хотирасидан Бухоро вилоятига сафарлари давомида туширилган суратлар ва видеоёзувлар ўчирилиб, қайтариб берилган.

Шу ой бошида Малоҳат Эшонқулованинг хонадонида маҳаллий маҳкама бўлими ходимлари тинтув ўтказишганди.

Ҳуқуқ фаоли бу рейддан мақсад унинг ҳуқуқ фаоли сифатида охирги вақтларда қўлга киритган, пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш ва мамлакатдаги воқелик ҳақида йиққан далилларини йўқотиш бўлганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG