Линклар

logo-print
Россия президенти Владимир Путин мамлакатда ҳарбий ҳизмат муддатини узайтириш таклифини қўллаб қувватламайди.

Бу ҳақда Путиннинг матбуот вакили Дмитрий Песков маълум қилди. Жаноб Песковга кўра, кремлдагилар ҳарбий ҳизмат бир йил бўлиб қолиши тарафдоридирлар.

Аввалроқ, Россия Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси Владимир Комоедов мамлакатда ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш учун бир йиллик ҳарбий ҳизмат етарли эмас, бу муддат яна ярим йилга узайтирилиши керак, деган эди.

Бу эса россиялик ҳуқуқ фаоллари норозилигига сабаб бўлди.

Москвадаги Аскар оналари қўмитаси бош котиби Валентика Мелникова Россияда ҳарбий ҳизмат муддатини бир ярим йил қилишга ҳеч қанақа асос йўқлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG