Линклар

logo-print
Тони Холл Би-Би-Си корпорациясининг бош директори этиб тайниланди. Жаноб Холл бундан аввал корпорацияниг янгиликлар ҳизмати бошлиғи бўлган.

У Жорж Энтвисл ўрнини эгалламоқда. Энствил Британияда Newsnight тунги янгиликлар дастурининг навбатдаги сони эфирга узатилишидан сўнг юзага келган можаро манзарасида шу ой бошида истеъфо берганди.

2 ноябрда эфирга узатилган Newsnight дастури вояга етмаганларнинг жинсий таҳқирланиши мавзусига бағишланган эди.

Унда иқтидордаги Консерватив партиянинг юқори лавозимдаги сиёсатчиларидан бири болаларни жинсий таҳқирлашга алоқадлорлиги иддао қилинган.

Кейинчалик Би-Би-Си раҳбари бунинг учун кечирим сўраган.
XS
SM
MD
LG