Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:02

Қозоғистонда “Республика овози” мухолифат газетасини ёпиш ҳақида ҳукм чиқарилди


Олма ота шаҳар маҳкамаси “Республика овози” мухолифат газетасини ёпиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Аввалроқ Қозоғистон прокуратураси мамлакатдаги бир қатор мустақил матбуот ва жамоат ташкилотларини экстремистик деб топиб, уларни фаолиятини тўхтатишни маҳкамадан сўраган эди.

Қозоғистон бош прокуратураси матбуот вакили Нурдавлат Суиндиқов, жумладан, “Республика овози” ва “Взгляд” газетаси ва унинг веб саҳифалари, “К+” телеканали, “Стан ТВ” видео портали ҳамда уларнинг веб саҳифаларининг Қозоғистон ҳудудида фаолияти ва тарқатилишини тўхтатиш кераклиги ҳақида гапирганди.

Прокуратурага кўра, “К+” телеканали, “Стан-ТВ”, “Республика овози” ва “Взгляд” газеталардаги матераилларнинг мазмун моҳияти ижтимоий адоватни қўзғашга йўналтирилган”.

Ушбу оммавий ахборот воситалари Қозоғистонда ҳукуматга мухолиф бўлган нашрлар ҳисобланади. Қозоғистонда бўлаётган ва давлатга қарашли матбуот четлаб ўтадиган мавзулар ушбу нашрларда фаол ёритилиб келинади.
XS
SM
MD
LG