Линклар

Санкт-Петербургда қотилликда айбланаётган ўзбекистонлик аёл иши судга оширилди


Санкт-Петербургда ўзбекистонлик аёлга нисбатан очилган жиноий иш бўйича тергов якунланди. Бу ҳақда кеча Тергов қўмитаси матбуот хизмати билдирди.

Тергов маълумотига кўра, 2012 йилнинг 11 майида Ўзбекистон фуқароси коммунал квартиранинг ошхонасида 1982 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси билан жанжаллашиб, унинг кўкрак қисмига пичоқ урган. Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага етказилган ва бир муддат ўтгач, вафот этган.

1979 йилда туғилган айбланувчига нисбатан РФ ЖКнинг 105 моддаси 1-қисми ("Қотиллик") бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Жиноий иш судга оширилди.
XS
SM
MD
LG