Линклар

logo-print

Халқаро жиноят суди ўз тарихида биринчи марта аёл кишига айблов билдирди


Халқаро жиноят суди Кот-д Ивуарнинг собиқ президенти Лоран Гбагбонинг хотини Симонани ҳибсга олиш учун ордер берди.

Собиқ президентнинг хотини 2010 йилдаги президентлик сайловидан сўнг мамлакатда юзага келган сиёсий инқироз даврида инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланмоқда. Маълумотда айтилишича, Халқаро жиноят судининг 10 йиллик тарихида биринчи марта аёл кишига нисбатан айблов билдирилаяпти.

Собиқ президент Лоран Гбагбо эса айни патда Ҳаагада ўзига нисбатан суд жараёни бошланишини кутмоқда. У қотилликлар, зўрлашлар, рақибларини таъқиб қилиш каби жиноятларда айбланаётган биринчи давлат раҳбари бўлди.

Гбагбо 2010 йилги сайловда ўз мағлубиятини тан олмагани оқибатида мамлакатда сиёсий инқироз юзага келган ва зўравонликларда уч мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG