Линклар

Мадоннага нисбатан даъво аризаси Петербург судида қаноатлантирилмади


Петербургнинг Москва туман суди жамоатчи фаолларнинг америкалик машҳур қўшиқчи Мадоннага нисбатан даъвосини қаноатлантирмади.

Суд, шунингдек, даъвогарлар иккинчи томонга адвокат олиш учун сарфлаган ҳаражатларини тўлаб бериши шартлиги тўғрисида ҳам қарор чиқарди. Даъвогар суднинг бундай қароридан норози бўлиб, юқори инстанция судига шикоят қилишларини билдирмоқда.

Мадоннага нисбатан даъво аризаси август ойида судўга киритилган эди. Даъво аризаси Россия фуқаролари касаба уюшмаси ва бир қатор жамоат ташкилотлари томонидан имзоланган. Аризада Мадонна диндорлар ҳиссиётларини ҳақорат қилганлиги иддао қилинган ва концерт ташкилотчиларидан 333 миллион рубл жарима ундириш талаб этилган.
XS
SM
MD
LG