Линклар

logo-print
Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида экстремистик фаолиятда гумонланган 55 фаластинликни ҳибсга олди.

Яҳудий армиясининг маълум қилишича, бу шахслар Исроил ҳудудига террорчилар киришининг олдини олиш ва барқарорликни сақлаш мақсадида қўлга олинган.

Бир неча кун аввал Тел-Авивда йўловчи автобусга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 15 яҳудий жароҳатланган эди.

Айни пайтда саккиз кун давом этган қуролли тўқнашувдан сўнг Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишилган сулҳ амалда қолмоқда. Саккиз кунлик жанглар оқибатида камида 160 фаластинлик ва 5 исроиллик ҳалок бўлган, юзлаб одамлар яраланган.
XS
SM
MD
LG