Линклар

Мурсий ўз ваколатларини жиддий тарзда кучайтирди


Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Жума куни Қоҳирадаги ҳукумат идоралари олдига хавфсизлик кучлари ва ҳарбийлар ташланди. Миср мухолифати президент Муҳаммад Мурсийнинг фармони билан жорий қилинаётган конституциявий ўзгартишларга қарши пойтахтнинг Таҳрир майдонида намойиш ўтказиш ниятини билдирди.

Пайшанба куни эълон қилинган фармонга биноан, президентга “инқилобни ҳимоя қилиш мақсадида ҳар қандай қарор ва қонунларни” қабул қилиш ваколатини бериш кўзда тутилган. Шунингдек, фармонда айтилишича, президент томонидан эълон қилинагн “фармон, қарор ва қонунлар якуний ҳисобланади ва муҳокамага ўрин қолдирмайди”.

Фармон президент чиқарган қарорларнинг қонунийлигини судда кўриб чиқилишига йўл қўймайди. Исломчи кучлар Мурсийнинг қарорини қўллаб-қувватлаб, Олий суд биноси олдида намойиш ўтказди ва адлия тизимини собиқ президент Ҳусни Муборакка алоқадор шахслардан тозалашга чақирди.

Ислоҳотларни ёқловчи фаоллар Мурсийни диктаторлик ўрнатишга уринаётганлик ва ўтган йилги инқилоб ғояларига хиёнат қилганликда айблади. Атом энергияси халқаро агентлигининг собиқ раҳбари, мухолифат етакчиси Муҳаммад ЭлБарадей Мурсий ўзини Мисрнинг “янги фиръавни этиб тайинлади” дея баёнот берди.
XS
SM
MD
LG