Линклар

ЕИ 7 йилга мўлжалланган 1 триллион еврога тенг бюджет муҳокамасини давом эттирмоқда


Европа Иттифоқи етакчилари жума куни тузилманинг етти йилик бюджети муҳокамасини давом эттиради. Брюсселда бошланган дастлабки музокаралар куннинг биринчи ярмида натижасиз якунланди.

Германия Канцлери Ангела Меркел мухбирлар билан мулоқоти чоғида бюджет бўйича келишув ҳафта охиригача қабул қилинишига шубҳа билдириб, музокаралар яна давом эттирилиши мумкин, дея билдирди.

Франция Президенти Франсуа Олланд Европа Иттифоқининг 2014-2020 йилларга мўлжалланган 1 триллион еврони ташкил этиши кутилаётган бюджети бўйича келишув қизғин музокараларни талаб қилишини таъкидлади.

Европа иқтисодий ўсиши ўта сустлашган бир пайтда Британия, Германия ва иттифоқнинг бошқа етакчи давлатлари харажатларни камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда, Франция нисбатан камбағалроқ ЕИ мамлакатларида фермерларга субсидия бериш ва ривожланиш дастурларини молиялаш ташаббусини илгари сурди.

ЕИга аъзо 27 давлатнинг ҳар бири бюджетга вето қўйиш ваколатига эга.
XS
SM
MD
LG