Линклар

Афғонистонда худкуш ҳужумида 3 киши ҳалок бўлди, 90га яқин одам жароҳатланди


Афғонистон расмийлари мамлакат шарқидаги Вардак вилоятида худкуш бомбачи ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одам жароҳатланини маълум қилди.

Вардак Вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғулом Фаруқ Мухлиснинг Озодлик афғон хизматига маълум қилишича, портлашда жароҳатланганлар сони 90 кишига яқин. Жума куни эрталаб, Вардак вилоятининг маркази Майдон Шер шаҳрида рўй берган ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳужум Кобулда тўрт толиб маҳкуми қатл қилинганига жавобан амалга оширилгани тўғрисида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG