Линклар

Исроил аскарлари бир фаластинликни ўлдиргани хабар қилинмоқда


Фаластин расмийларининг маълум қилишича, жума куни Ғазонинг Исроил билан чегараси яқинида яҳудий аскаралари томонидан бир фаластинлик отиб ўлдирилган.

Исроил армияси матубот хизмати бу хабарни тасдиқлай олмаслиги, лекин жума куни Фаластин томонида “тартибсизликлар” келиб чиққанини айтмоқда. Унинг айтишича, бунга жавобан Исроил аскарлари ҳавога огоҳлантирувчи ўқларни отган.

Ғазодаги шифохона расмийларининг айтишича, чегара олдига жойлаштирилган Исроил аскараларининг ўт очгани оқибатида фаластинлик 10 нафар ўсмир жароҳатланган.

Агар хабар тасдиғини топса, бу Исроил билан Ҳамас гуруҳи ўртасида сулҳ тузилганидан бери биринчи талафот бўлади. Бир ҳафта давом этган қуролли тўқнашувдан кейин икки томон ўртасида чоршанба куни сулҳ тузилган эди.

Ҳамас матбуот вакили Сами Абу Зуҳрий Исроилни ўт очишни тўхтатиш келишувни бузганликда айблади.
XS
SM
MD
LG