Линклар

Иванишвили Россияга бормайди, лекин Москва расмийлари билан учрашишга тайёр


Грузиянинг Бош вазири Бидзина Иванишвили

Грузиянинг Бош вазири Бидзина Иванишвили

Грузиянинг Бош вазири Бидзина Иванишвили қўшни Россияга сафар қилиши мумкнлигига оид хабарларни инкор қилди. Лекин Россия расмийлари билан учинчи давлат ҳудудида учрашиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Пайшанба куни қилган чиқишида, Иванишвили ўз ҳукумати Россия қўллаб-қувватлайдиган Абхазия ва Жанубий Осетия айирмачи минтақаларини қайтариб олиш ҳаракатларини давом эттиражагини баён қилди.

2008 йил августида Грузия билан Россия ўртасидаги қисқа урушдан кейин Москва икки минтақа мустақиллигини тан олган эди.

Иванишвили шунингдек, Грузиянинг Россияга вино, минерал сув ва бошқа маҳсулотлари экспортини тиклашга умид қилаётганини қўшимча қилди.

Октябр ойидаги парламент сайловлари натижасида ҳокимиятга келган Иванишвили Грузиянинг ғарб томон интилишларини давом эттириш баробарида Россия билан муносабатларни тиклаш ниятини билдириб келаётган эди.

Парламент сайловларида ғалаба қозонган “Грузин Орзуси” коалицияси етакчиси Иванишвили кейинги пайтларда бир неча амалдорнинг ҳибсга олиниши ортида сиёсий сабаблар борлигини ҳам инкор қилди.
XS
SM
MD
LG