Линклар

“Ўзбек-гастарбайтерининг тавбаси” экстремистик деб топилди


Россия суди Москвада тарқатилаётган “Ўзбек-гастарбайтерининг тавбаси” номли варақани экстремистик деб топди. Уни тарқатаётган шахсларга нисбатан жиноий иш очилиши мумкин.

Россия матбуотининг хабар қилишича, жума куни Москва Жануби-шарқий маъмурий округи прокуратураси округ ҳудудида “Ўзбек-гастарбайтерининг тавбаси” номли варақанинг тарқатилиши факти бўйича текширув бошлаганини маълум қилди.

“Инфорамацион-таҳлилий технологиялар маркази” ўтказган текширув натижасида варақа матнида осиёликлар, мусулмонлар ва гастарбайтерлар, хусусан, ўзбекларга ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, амалдорлар ва ҳукуматга нисбатан адоват ва нафрат уйғотувчи аломатлар борлиги аниқланган

2011 йилнинг сентябрида Интернетда пайдо бўлган “Ўзбек-гастарбайтерининг тавбаси” номли варақа гўёки москвалик полициячи номидан ёзилган. Унда, гўёки, Россияда бир неча йил яшаган ўзбек номидан келтирилган ҳикояда марказий-осиёлик муҳожирларнинг бир кун келиб русларни оммавий тарзда Россиядан ҳайдаш режалари борлигига оид иддаолар келтирилади.
XS
SM
MD
LG