Линклар

Николя Саркози 12 соат давомида сўроққа тутилди


Франция собиқ президенти Николя Саркози.

Франция собиқ президенти Николя Саркози.

Франция собиқ президенти Николя Саркози 2007 йилги президент сайлови кампанияси учун Франциянинг энг бадавлат аёлидан молиявий кўмак олганига оид иддаолар юзасидан, суд терговчилари томонидан сўроқ қилинди.

Саркози пайшанба куни 12 соат давомида сўроққа тутилди. Унга тергов доирасида асосий гувоҳ мақоми берилди, лекин бирор жиноят содир этганлик айблови илгари сурилмади.

Саркозининг сайлов олди кампанияси косметика ишлаб чиқарувчи машҳур L’Oreal ширкати эгаси, миллиардер Лилиан Бетанкурдан 150 минг евро миқдорида пул олганликда гумон қилинмоқда.

57 ёшли Саркози ҳеч бир қонунбузарликка йўл қўймаганини айтиб келади. Июл ойида полиция ашёвий далилларни топиш мақсадида Саркозининг уйи ва ишхонасида тинтув ўтказган эди.

Саркози май ойидаги сайловда жорий президент Франсуа Олландга ютқазган ва жиноий жавобгарлик даҳлсизлигидан маҳрум бўлган.
XS
SM
MD
LG