Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:33

"Мухолифат хорижда муваққат ҳукумат тузсин!"



“Мухолифат муваққат ҳукумат ташкил қилсин”¸

дейди исми сир қолишини сўраган ўзбекистонлик тадбиркорлардан бири.

- Мухолифатчиларимиз борку ҳозир чет элларда юрган. Ҳозир қараяпман Интернетда ҳам умуман қаршилик кундан-кунга кучайиб кетаяпти. Германия Полшага уруш эълон қилган пайтда Иккинчи жаҳон урушида муваққат ҳукумат Лондонда бўлган. Худди шунга ўхшаб Ўзбекистоннинг муваққат ҳукуматини тузса бўлмайдими бизнинг мухолифатчилар? Ўзбекистондаги президентни нолегитим деб эълон қилиб сайловларни тан олмасдан. Ҳақиқатан ҳам шу нарса бўлганку¸ дейманда. Шунга мухолифат ҳаракат қилса, жаҳон ҳамжамиятига тушунтирса. Бу туришда беспредел Ўзбекистонда қачонгача давом этади?

Озодлик: Беспредел деяпсиз. Қайси даражада ҳозир?

- Номи ҳам ўзи айтиб турибди. Ҳеч қандай қонунлар ишламайди. Ўрисчасига айтганда¸ всем на все насрать. Бу нарсаларни чиқарасизми¸ чиқармайсизми¸ билмадим. Масалан¸ мен ўтган сафар айтган эдим¸ болалар спорт фондига кўчириш. Ўшанга қанчадир етмай қолган экан. Яна ўша террор, яна ўша рэкет давом этаяпти. Тадбиркорларни битта-битта чақириб олаяпти. Бу беспредел ҳақида қанча гапирсангиз, шунча кўп. Қайси бирини гапиришни ҳам билмай қоласиз. Келажаккка умуман ишонч қолмади одамларда. Маориф ўлди. Битта-иккита одамни гапиртириб қўйсангиз, тинчлик дейишдан бошқа нарсани билмайди. Ëшлардан хафа бўлади меҳр-оқибат кўтарилиб кетди, ëшлар Интернетга, ижтимоий тармоқларга берилиб кетди¸ деб. Ëшлардан нимага хафа бўлади катталар? 50 яшар катта одамнинг ўзида ҳам калла йўқ ҳозир бундай олиб қараганда. Шунинг учун Ўзбекистон фуқароси сифатида мухолифат вакилларига, мухолифат вакилларининг нималарини ўқиб чиқаяпман кириб, бир-бирини ëмонлашга ўтиб олган экан булар. Ундай қилмасдан вақтинча ҳукумат ташкил қилиш керак Лондондами, Ню Йоркдами. Вақтинча президентлик вазифасини бажарувчи эълон қилиш керак. Ўзбекистон ҳукуматини қонундан ташқари¸ деб эълон қилиш керак. Жаҳон ҳамжамиятиниг позицияси жуда муҳим ўрин тутади агар шунга жазм қилинса, дейди ўзбекистонлик тадбиркорлардан бири.

“Озодлик”ни тинглаб икки нарсадан севиндим”¸

дейди Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи радиотингловчи Аҳмад ака.

- Бир нимада қўнғироқ қилаяпманда хурсандчилигимни ичимга сиғдира олмай. Исроил давлати билан Фаластин Ғазо секторининг уруши тамом бўлганлиги муносабати билан дипломатия ғалабаси деб биламан. АҚШ президенти Барак Обама ва қадимий Миср давлатининг янги президенти Муҳаммад Мурсийлар иштирокида мана шу уруш тўхтатилдида. Ҳар икки томонлама инсоният ўлиб жабр кўраëтган эди. Мана шу уруш тўхтатилганлиги муносабати билан барча тинчликсевар инсонлар ва ўзим номимдан АҚШ президенти Барак Обамага, Миср президенти Муҳаммад Мурсийга ва барча тинчликсевар кучларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Яна битта севинчим улуғ Ўзбекистон давлатининг фуқароси ўзбек укахонимиз Россияда ëнғин бўлганда, қаҳрамонлик десам бўлади буни, қаҳрамонлик кўрсатиб, жонини омонатга қўйиб бўлса ҳам тўрт кишининг жонини сақлаган. Шу инсонга ўз ва ватандошларим номидан катта-катта раҳматлар айтаман, дейди шаҳрисабзлик суҳбатдош Аҳмад ака.

“Президент маддоҳини баҳсга чорлаймиз”

дейди Россиядаги бир гуруҳ меҳнат муҳожирлари номидан гапирган фарғоналик Жавлонбек.

- Россияда ишлаяпмиз ҳозир. Интернет нималарига кириб, кўриб сизларни, раҳмат шунчалик олиб бораëтган экансизлар. Очил аками ўша билан Ҳасанбой ота суҳбат қилган экан. Агар имкон савол-жавоб бўлса, бир гуруҳ мана бу ерда ишлаяпмиз, Очил ака билан мулоқот имкони бўлса, Ўзбекистон қанақа ривожланди, қанақа тугади, қанақа нураяпти, биз ҳам икки оғиз гапларимиз бор эди.

Озодлик: Очил акани баҳсга тортмоқчисиз шундайми?

- Ҳа.

Озодлик: Унинг қайси гапларига эътироз билдираяпсиз?

- Айтаяптию президентимиз унақа қилиб қўйибди, қиш келади, совуқ келади деб қўйибди¸ деб. Россия бўлса экан ўтин тўплагани. Олдин катта-катта ХБК бўларди. Қани ўша иш жойлари? Шунча ташкилотлар бор эди. Битта ташкилот қолмадию. Қаëққа кетаяпти бу деб бу ерда бир гуруҳ эшитиб, қонимиз қайнаб шу одам билан бир нима қилиш ниятимиз бор эдида, дейди Россиядаги бир гуруҳ меҳнат муҳожирлари номидан гапирган фарғоналик Жавлонбек.

*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG