Линклар

Жанубий Қозоғистонда қул қилинган ўзбекистонлик озод этилди


Жанубий Қозоғистон вилоятининг Кентау шаҳридаги тадбиркор томонидан олти йилдан бери қулликда тутиб келинган Ўзбекистон фуқароси озод этилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот тарқатди.

Озодликка чиққан асирнинг айтишича, «эгаси» уни одамларнинг кўзига кўрсатмасликка ҳаракат қилиб, ертўлада сақлаган. Шунингдек, мунтазам равишда полиция рейдларидан яшириб келган.

Маълум бўлишича, у Жанубий Қозоғистонга олти йил муқаддам беш нафар ҳамюрти билан келган. Улар кентаулик тадбиркорнинг қўлида ишлашган, бироқ меҳнатлари эвазига ҳеч қандай ҳақ ололмагач, шериклари иш излаб бошқа ёққа кетишган, уни эса тезгина қулга айлантиришган.

Асирнинг исм-шарифи ошкор этилмаяпти, лекин у судгача Жанубий Қозоғистонда қолиши аниқ.
XS
SM
MD
LG