Линклар

Россиянинг Челябинск вилоятида уч болани ёнғиндан қутқарган ўзбекка ўт ўчириш хизматидан таклиф тушди

Копейск шаҳри маъмурияти ва Челябинск вилояти ёнғинга қарши кураш хизмати собиқ десант Ҳаким Очиловни совға-салом ва фахрий ёрлиқ билан тақдирлади. Очилов шу йилнинг октябрида Потанино қўрғонида юз берган ёнғинда қўшниси ва уч болани қутқариб қолган эди. Унга ўт ўчириш хизматида ишлаш таклиф этилди, дея хабар беради Копейск шаҳри маъмурияти матбуот хизмати.

Вилоят ёнғинга қарши кураш хизмати бошлиғи Геннадий Ведерниковнинг айтишича, айни пайтда Очиловни ишга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Собиқ десант энди ўт ўчирувчи бўлиб хизмат қилиш ниятида.
XS
SM
MD
LG