Линклар

Қозоғистонда 60 диний бирлашма фаолияти тўхтатилди


Russia -- Muslims take part in prayers on the first day of the Muslim holiday of Kurban Bairam (Eid al-Adha) in Moscow, 26Oct2012

Russia -- Muslims take part in prayers on the first day of the Muslim holiday of Kurban Bairam (Eid al-Adha) in Moscow, 26Oct2012

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги томонидан йил бошидан бери олтмишта диний бирлашмалар ва секталар фаолиятига барҳам берилди,

ИИВ вакили Еркин Қалиевнинг маълум қилишича, йил бошидан буён экстремистик характердаги жиноятлар бўйича 25 та иш қўзғатилган. Диний муносабатлар доирасида 230 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилган, рўйхатдан ўтмаган 60 та диний бирлашма, кўп сонли диний гуруҳлар ва бузғунчи секталар фаолиятига барҳам берилган. Рўйхатдан ўтмай фаолият олиб борган ва миграция қонунчилигини бузган 67 нафар миссионер аниқланди, уларнинг 13 нафари чет эл фуқароларидир.
XS
SM
MD
LG