Линклар

Буркина Фасода 400 бола қулликдан озод қилинди


Ғарбий Африкадаги Буркина Фасо давлатида ўтказилган полиция махсус амалиёти чоғида олтин конларига қулликка сотиб юборилган 400 га яқин бола озод қилинди.

Амалиёт чоғида болаларни қулликка сотиш ва қул қилиб ишлатишда гумонланган 73 одам қўлга олинди. Полицияга кўра, асосан ўғил болалардан иборат бўлган ўсмирлар мамлакатнинг турли ҳудудларидаги учта олтин конида ишлатилган. Озод қилинган болалар ижтимоий ҳимоя марказларига жўнатилган. Уларнинг айримларига жинсий зўравонлик қилинган.

Полиция айни пайтда қулликдан озод қилинган болаларнинг ота-оналарини қидирмоқда.
XS
SM
MD
LG