Линклар

logo-print
Парижнинг жанубий қисмидаги Орли-Вил мавзесида номаълум одамлар маҳаллий барда содир этган отишма чоғида бир одам ўлди ва тўрт одам оғир яраланди.

Ҳужум қилганларнинг аниқ сони маълум эмас. Полиция касаба уюшмасининг билдиришича, жума куни эрталаб бар олдига бир машина келиб тўхтаган. Машинадан тушган эркак бар олдида турган икки одамга қў отган. Шундан кейин у барга кириб яна бир неча одамга ўқ узган.

Орадан кўп ўтмай ёқиб юборилган автомашина топилган. Полиция ҳужумчилар мана шу автомашинада воқеа жойидан қочган бўлиши мумкинлигини таҳмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG