Линклар

Сурия Туркиянинг икки давлат чегарасига Patriot ракеталарини ўрнатиш илтимоси билан НАТОга мурожаат қилганини фитна сифатида баҳолади.

Туркия Cурия билан бўлган 900 километрли чегараси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида куни кеча НАТОга кўмак сўраб мурожаат қилган эди. НАТО Туркиянинг бу илтимоси тезкорлик билан кўриб чиқилишини билдирган.

Жума куни НАТО раҳбари билан суҳбатлашган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз мамлакати Patriot ракеталарининг Туркия –Сурия чегарасига ўрнатилишидан ташвишда эканини айтган эди. Россия расмийсига кўра, бу ҳолатда НАТОнинг Суриядаги деярли 20 ойдан бери давом этаётган низога аралашиш имконияти пайдо бўлиши мумкин. НАТО раҳбарияти Россияга яна бир бор ракеталарнинг ўрнатилиши мудофаа харрактерига эга эканини таъкидлади.

Туркия расмийлари Сурия мухолифатини қўллаб-қувватламоқда. Москва эса Сурия президенти Башар Асаднинг асосий тарафдори бўлиб қолаётир.
XS
SM
MD
LG