Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:59

Мексикада Алиев ҳайкали атрофида баҳсу мунозаралар давом этмоқда


Мексикада экспертлар комиссияси Мехико шаҳри марказий боғидаги Озарбайжоннинг собиқ президенти Ҳайдар Алиев ҳайкалини бошқа жойга кўчириш кераклигини айтмоқда.

Нефтга бой Озарбайжоннинг 2003 йилда оламдан ўтган президенти Алиевнинг бронзадан ясалган ҳайкали Мехико ҳиёбонларидан бирида ўтган ой қад ростлаган эди.

Экспертларга кўра, Мексика тарихига ҳеч бир алоқаси бўлмаган Алиев ҳайкалининг Махатма Ганди, Авраам Линколн каби даҳолар ва Мексиканинг бир қатор қаҳрамонларига ўрнатилган ҳайкаллар ёнида туриши шаҳар кўркини бузади.

Шаҳар ҳокимлик идораси эса, шу пайтгача ҳайкал атрофидаги баҳсу мунозаралар юзасидан изоҳ бермаган.
XS
SM
MD
LG